Intel компанияси Voke виртуал реаллик ишлаб чиқарувчисини харид қилди
Intel компанияси Voke'нинг VR-дастурини харид қилмоқда. Битимнинг молиявий шартлари маълум қилинмади. The Wall Street Journal шу ҳақида хабар берди.
Voke — жонли кадрларга асосланган, виртуал реаллик технологиясини ишлаб чиқишга ихтисослашган кичик компания. VR-ишлаб чиқарувчиларнинг аксарияти анимацияни қўллашади. Voke эса TrueVR номи остидаги тизимни яратди: у тасвирни реал вақтда "илиб олиш" ва тўлиқ мавжудлик ҳиссини пайдо қилишга имкон берувчи дуал камераларнинг бир неча тўплами ва дастурий таъминотини ишлаб чиқди.
Ҳозирда Voke бир неча кўрсатувлар билан ҳамкорлик қилмоқда ва баскетбол ўйини ҳамда модалар намойиши каби тадбирларни трансляция қилмоқда.
Компаниянинг 2004 йилда асос солинган штаб-квартираси Калифорния штатидаги Санта-Карла шаҳрида жойлашган. Ходимлар штати атиги 20 кишидан иборат. Бундан аввал Intel Исроилнинг 3D-видео технологиясини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Replay Technologies компаниясини харид қилганди.
Мавзуга оид
22:02 / 12.10.2024
Intel ўз тарихидаги энг йирик инқирозга дуч келди. Компания Qualcommʼга сотиб юборилиши мумкин
07:50 / 25.09.2024
Икки ойда 3,1 млрд сўмлик давлат харидлари қонунчиликка зид тарзда ўтказилишининг олди олинди
14:50 / 23.09.2024
Bloomberg: Apollo Intel'га миллиардлаб сармоя таклиф қилади
19:34 / 17.09.2024