Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон маҳсулотларини энг кўп харид қилаётган давлатлар айтилди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январ ойида Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми 1,7 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26,7 фоизга ошган.
Маълум қилинишича, мазкур даврда Ўзбекистон маҳсулотларини энг кўп харид қилган давлатлар орасида Россия етакчилик қилмоқда. Бу мамлакатга экспорт ҳажми 325,8 млн АҚШ долларини ташкил этган.
Шунингдек, Хитойга 178,1 млн доллар, Афғонистонга 136,7 млн доллар ва Францияга 103,6 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинган.
Топ-10 давлатлар қаторига, шунингдек, Туркия (84,3 млн доллар), Қозоғистон (81,6 млн доллар), Қирғизистон (46,5 млн доллар), Тожикистон (45,7 млн доллар), Бирлашган Араб Амирликлари (41,4 млн доллар) ҳамда АҚШ (32,1 млн доллар) кирган.
Мавзуга оид
21:44 / 05.06.2026
Май ойидаги инфляция: қайси маҳсулот қанчага қимматлашди?
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
18:07 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Сурияга маҳсулотлар экспорти бошланади
20:49 / 29.05.2026