Жаҳон | 17:54 / 05.11.2016
18306
1 дақиқада ўқилади
Ассанж: Клинтоннинг ИШИДни ким молиялаштираётганидан хабари бўлган
WikiLeaks портали асосчиси Жулиан Ассанжнинг фикрича, Ҳиллари Клинтоннинг ИШИДни Саудия Арабистони ва Қатар ҳукумати молиялаштираётганини билгани ҳақидаги электрон номаси, унинг мактубларининг мағзидир.
Аввалроқ, Ассанж Russia Today телеканалига берган интервьюсида бу хабар Ҳиллари Клинтоннинг 2014 йил бошида Жон Подестага йўллаган мактубида қайд этилганини айтган эди.
"Мен ушбу мактубни, ёзишмалар орасидаги энг муҳими деб ҳисоблайман", — деган Ассанж телеканал эфирида.
Ассанж шунингдек, Клинтон мактубларида Саудия Арабистонига 80 млрд доллардан ортиқ қийматдаги қурол-яроғлар сотилишини ҳам жиддий муҳокама қилган.
Мавзуга оид
21:29 / 01.10.2024
Жулиан Ассанж: «Мен журналистикада ўзимни айбдор деб тан олишга мажбур бўлдим»
00:06 / 26.09.2024
Жулиан Ассанж озод этилганидан бери илк бор омма олдида чиқиш қилади
09:14 / 26.06.2024
Wikeleaks асосчиси Ассанж АҚШ суди томонидан озод қилинди
08:52 / 25.06.2024