Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЮНИСЕФ ва Ucell компанияси болалар манфаатлари муҳофазасига доир келишувни имзолади
Ўзбекистондаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар Жамғармаси ва Ucell компанияси болаларнинг фаровонлигини яхшилашга ҳисса қўшиш мақсадида келишув имзолади. Ушбу ҳамкорлик биринчи навбатда Жиззах, Қашқадарё, Хоразм, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасининг олис ҳудудларида жойлашган 30 мактабда санитария техник ва сув таъминот иншоотларини барпо этиш ҳисобидан, ушбу соҳадаги ҳолатни такомиллаштиришга қаратилган. Ҳамкорлик инновацион технологиялар соҳасини ҳам қамраб олади, шунингдек хусусий тадбиркорликни қўллаб қувватлаш, ва шу орқали бизнес субъектларини болалар муҳофазаси билан боғлиқ жараёнларга кенг жалб қилишни кўзда тутади .

«Хусусий бизнес барқарор ривожлантириш мақсадларини амалга оширишда муҳим ахамиятда эга. Бу жараёнда аҳолининг барча қатламлари, хусусан болалар манфаатлари алоҳида диққат марказида - дея таъкидлади Саша Грауман, Ўзбекистондаги ЮНИСЕФ ваколатхонасини раҳбари.

Ушбу ташаббуслар Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматини болалар саломатлигини муҳофазасига йўналтирилган дастурларни қўллаб қувватлашга қаратилган.
Ucell компаниясини батафсил пресс-релизи: https://ucell.uz/ru/myucell/press_srv/unicef_ucell_partnership
Реклама ҳуқуқи асосида.
Мавзуга оид
16:00 / 22.04.2026
ИННОПРОМ. Ucell экологик мониторингни таклиф қилмоқда
18:21 / 06.04.2026
ЮНИСЕФ Эрон расмийларидан болаларни ҳарбий хизматга ёллашни тўхтатишни талаб қилди
14:01 / 19.03.2026
ЮНИСЕФ: болалар ўлимига қарши курашдаги тараққиёт секинлашди
17:00 / 25.02.2026