Ўзбекистон | 17:00
479
8 дақиқада ўқилади

Ucell. Технологик етакчилик йили

Ucell учун 2025 йил кенг кўламли юксалиш, технологик ютуқлар ҳамда тармоқ, бренд ва жамоанинг изчил ривожланиши даври бўлди. Компания бозордаги ўз мавқейини мустаҳкамлаб, абонентлар базаси бўйича янги маррани забт этди ва хизматлар сифати ҳамда мижозлар тажрибасини оширишга қаратилган бир қатор стратегик ташаббусларни амалга оширди.

Фото: Ucell

Йил якунларига кўра, фойдаланувчилар сони 10,7 миллиондан ошиб, 1 миллион абонентга кўпайди (2024 йилга нисбатан +12,1%). Бугунги кунга келиб абонентлар базаси ўсишда давом этиб, 10,9 миллион мижоздан ошди. Бу динамика рақамли хизматлар истеъмолининг сезиларли даражада ортиши билан бирга кузатилмоқда: умумий интернет-трафик 44,4 фоизга, бешинчи авлод тармоғида маълумотлар узатиш ҳажми эса 62,2 фоизга ўсди.

 Андрей Шишковский, Ucell Бош директори:

Биз Ucell жамоаси технологик етакчи сифатида мамлакатнинг технологик келажагини шакллантиришга ҳисса қўшишимиз шарт, деб биламиз. Айнан шунинг учун ҳам 2025 йилда Рақамли технологиялар вазирлигининг ёшларга оид учта йирик лойиҳасини қўллаб-қувватладик.

  • Кетма-кет иккинчи йил Ўзбекистон терма жамоасининг информатика бўйича қизлар ўртасидаги Европа олимпиадасида иштирокини таъминладик. Агар 2024 йилда қизларимиз битта бронза медалини қўлга киритган бўлса, ўтган йили улар иккита бронза медалига сазовор бўлишди.
  • “Muhammad al-Xorazmiy vorislari” лойиҳаси доирасидаги Миллий IT-хакатон ташаббуси ҳам қўллаб-қувватланди.
  • Бундан ташқари, Ucell “Бир миллион ўзбек кодери” ташаббуси финалчиларини тақдирлаш маросимида иштирок этди.

Кўп йиллардан буён экологик лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. 2025 йил давомида компания кўнгиллилари Ўзбекистоннинг етти ҳудудида 2693 туп кўчат экдилар. Бизнес ижтимоий масъулиятли бўлиши керак. Бу йўналишдаги ишларни изчил давом эттирамиз.

 

Бренд ва мижозлик тажрибасини ривожлантириш

2025 йилда компания корпоратив ўзига хослигини янгилади: логотип, ранглар палитраси, типография ва визуал коммуникациялар стандартлари модернизация қилинди. Технологик етакчи ҳамда комплекс рақамли ечимлар провайдери сифатидаги мавқе янада мустаҳкамланди.

Чексиз дам олиш кунлари ва тунги интернет, халқаро роуминг, Yandex Plus интеграцияси ҳамда OVVA l TV хизматини ўзида бирлаштирган “BOR” тарифлар тизими йилнинг муҳим янгилиги бўлди. Шу билан бирга, компания миллий миқёсдаги маданий ва спорт лойиҳаларидаги, жумладан, FIFA World Cup 2026 саралаш ўйинларига бағишланган ҳамкорлик тадбирларидаги, шунингдек, Тошкентда Jennifer Lopez иштирокида ўтган концертдаги иштирокини кучайтирди.

Оператор йилдан-йилга абонентларига яқинлашмоқда: биргина 2025 йилнинг ўзида тўлиқ хизматлар мажмуаси ва кенг турдаги девейслар ассортиментига эга 43 та савдо шохобчасини очди. Уларнинг умумий сони бутун Ўзбекистон бўйлаб 193 тага етди.

Технологик ривожланиш ва инфратузилма

Компания 2025-йилда тармоқни кенг кўламли модернизация қилишни давом эттирди. Транспорт тармоғининг асосий участкалари модернизация қилинди, йирик шаҳарларда 5G қамрови кенгайтирилди ҳамда Тошкент метрополитенида 100% мобил алоқа билан қоплашга эришилди — бу Марказий Осиёда илк бор бекатларда узлуксиз 5G ва туннелларда 4,5G алоқасининг йўлга қўйилишидир.

Халқаро Ookla компанияси маълумотларига кўра, Ucell 2025 йил якунлари бўйича "Энг тезкор мобил тармоқ" (Fastest Mobile Network)* ва "Энг яхши мобил тармоқ" (Best Mobile Network)* мукофотлари соҳиби деб топилди.

2025 йилда 5411 та янги мантиқий таянч станция ишга туширилди. Самарқанд–Бухоро йўналиши бўйича 310 км магистрал оптик толали алоқа линияси қурилиши якунланиб, асосий участкаларнинг ўтказувчанлик қобилияти 10 баробарга оширилди. Бунинг шарофати билан маълумотлар узатиш тезлиги 26 фоизга, мобил интернетнинг умумий ҳажми эса 15 фоизга ортди.

Ucell’нинг умумий интернет-трафиги 629 464 терабайтни ташкил этди. Хўш, 629 464 терабайт ўзи нима дегани?

— 160 миллионта юқори сифатдаги фильм;

— 130 миллиардта фотосурат;

— Ўн минг йиллик узлуксиз видео.

Айниқса, метрополитенда сезиларли ўсиш кузатилди: маълумотлар узатиш ҳажми 182 фоизга, овозли алоқа эса 144 фоизга ортди. Бу кўрсаткичлар компания сармояларининг самарадорлигини ва тармоқнинг кенгайиш имкониятларини тасдиқлайди, шунингдек, Ucell’ни мамлакатда мобил алоқа сифати ва тезлиги бўйича етакчига айлантиради.

2024 йилга нисбатан тиғиз вақтларда метрополитендаги абонентлар базаси 131 фоизга ўсгани қайд этилди. Мобил алоқа фақат бекатларда ишлаган пайтда, тиғиз вақтларда ундан 7–8 минг киши фойдаланар эди. Август ойида Ucell метрополитеннинг барча туннелларини алоқа билан таъминлади ва тиғиз вақтлардаги фойдаланувчилар сони қарийб уч баробарга ошиб, 20 мингдан ортиқ абонентни ташкил этди.

Ходимларни ривожлантиришга сармоялар

Ҳар қандай бизнес — бу республика иқтисодиётини ривожлантиришга қўшилган ҳисса ва шу бизнесда меҳнат қилаётган инсонларга киритилган сармоядир. Ucell компаниясида 2,5 мингдан ортиқ ходим меҳнат қилади. Уларнинг ҳар бири ортида эса оиласи туради. Бу дегани, компаниянинг барқарорлиги, мустаҳкамлиги ва ривожланиш истиқболларига энди 2,5 минг эмас, балки камида 12 минг нафар аёл, эркак, фарзанд ва ота-оналарнинг келажаги боғлиқдир.

2025 йилда компания чакана савдо тармоғини, кўчма мобил офисларни кенгайтиришни давом эттириб, мамлакат бўйлаб 50 та янги алоқа салонини очди. Бу Ўзбекистон Республикаси аҳолиси учун 124 та янги иш ўрни дегани бўлиб, уларнинг аксарияти туман марказлари ва кичик шаҳарларда яратилди.

Компания ходимларининг иш натижаларини муносиб баҳолайди. Масалан, 2025 йилда йиллик шахсий мақсадларни бажарган барча ходимлар йиллик бонус олдилар. Умумий тўлов миқдори 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 34 фоизга кўп бўлди. Бу шуни англатадики, компания даромадлари ўсиши билан ходимларнинг даромадлари ҳам ортиб боради.

Компания ходимлари учун имтиёзлар кафетерийси йўлга қўйилди. Бу таклиф этилган “меню”дан йил давомида битта имтиёзни танлаш имкониятидир: иш ҳақи ҳисобидан фоизсиз аванс, ихтиёрий тиббий суғурта (ITS), фитнес, санаторийга йўлланма, ўз устуворликлари бўйича таълим олиш.

Ucell корпоратив таълим тизимини изчил ривожлантириб, узлуксиз касбий ўсиш маданиятини шакллантириб келмоқда. Ўтган йили чакана савдо ва алоқа марказининг янги ходимларини мослаштиришга, шунингдек, электрон таълим, дала ташрифлари ҳамда аудитория дастурлари орқали тижорат блокини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Узоқ вақтдан бери ишлаб келаётган ва вақти-вақти билан ўзида касбий чарчоқ аломатларини сезаётган ходимлар учун эса касбий мақсадларни қайта кўриб чиқиш ва ходимлар салоҳиятини очиб беришга қаратилган “Restart. Қайта юкланиш” дастури таклиф этилди.

2025 йилда Ucell ходимларининг касбий компетенцияларини ривожлантириш учун 3 млрд сўмдан ортиқ сармоя киритилди.

Иш унумдорлигини ошириш, йўқотишларни камайтириш, қўл меҳнатини автоматлаштириш, мижозлар учун қулай сервисларни ривожлантириш каби бизнеснинг операцион самарадорлигига оид масалалар 5 ой давомида кросс-функционал жамоаларнинг диққат марказида бўлиб, бу жараён аниқ лойиҳалар билан якунланди.

Ёрқин байрамлар, йилига икки марта ўтказиладиган жалб этилганликни ўрганиш сўровномалари орқали ходимлардан қайта алоқа олиш, фарзандлар учун Янги йил совғалари, функционал корпоратив портал, шифокор кабинети – буларнинг барчаси компания раҳбариятининг ўз ходимларига бўлган ғамхўрлигидир.

Корпоратив телеканалнинг ишга туширилиши янгилик бўлди. Ойига икки марта ходимлар корпоратив телеканалнинг махсус сонлари орқали компания янгиликларини кузатиб бориш имкониятига эга бўлишди. Унда қаҳрамонлар, спикерлар, мухбирлар ва янгиликлар бошловчилари ҳам ходимларнинг ўзлари эди.

Ушбу лойиҳа учун Ucell’нинг Ходимларни бошқариш департаменти жамоаси EMBRASS халқаро мукофоти ва иш берувчи бренди бўйича саммитининг “Очиқ мулоқот” номинациясида биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, Москвада коммуникациялар соҳасидаги Россиянинг “INTERKOM” мукофотига ҳам сазовор бўлди.

Ucell технологик етакчилик стратегиясини амалга оширишда давом этиб, 5G қамровини кенгайтирмоқда, хизматларни такомиллаштирмоқда ва бутун мамлакат бўйлаб миллионлаб фойдаланувчилар учун барқарор рақамли ечимлар экотизимини шакллантириш орқали корпоратив маданиятни мустаҳкамламоқда.

Ucell компаниясининг миссияси:

“Одамлар билан ва одамлар учун ишлаб, оддий, ҳамёнбоп ва ишончли хизматларни тақдим этамиз”.

*Ookla® компаниясининг Speedtest Intelligence маълумотлари таҳлили натижаларига кўра.

Мавзуга оид