Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг Нью-Жерси штатида босқинчилик оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги Ньюарк шаҳрида пичоқ билан ҳужум қилиш оқибатида 3 киши ҳалок бўлди ва яна 3 киши яраланди, деб хабар бермоқда Эссекс округи полициясига иқтибос келтирган ҳолда Associated Press ахборот агентлиги.
Маълум қилинишича, ҳужум 5 ноябрь куни соат 16.00да Хэдден Террес кўчасидаги уйлардан бирида содир этилган. Воқеа тафсилотлари маълум қилинмаган.
Полицияда тергов олиб борилаётгани маълум қилинди. Ҳужум содир этилган кўча ёпиб қўйилган.
NBCNewYork’нинг маълум қилишича, ҳужум оқибатида 7 киши жабрланган.
Мавзуга оид
17:56
«Трамп сизнинг ягона иттифоқчингиз» – Вэнс ҳам Исроилни танқид қилди
12:58
Тошкент АҚШ ва Эрон ўртасидаги дипломатик ютуқни юқори баҳолади
08:37
Ҳўрмуз бўғозидаги чекловлар олиб ташланди, музокаралар бошланди
22:16 / 18.06.2026