Жаҳон | 19:35 / 06.11.2016
6733
1 дақиқада ўқилади

Олмаотада кинотеатрга ўт кетди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги Сатпаев ва Байзакова кўчалари кесишмасида жойлашган Cinema towers 3D кинотеатрида ёнғин чиқди. Бу ҳақда воқеа жойидаги манбага асосланган ҳолда "Интерфакс" хабар берди.

Манбанинг сўзларига кўра, олов тўрт қаватли бинонинг томида авж олган. Бинода, кинотеатрдан ташқари, карчер ва офис хоналари бор.

Воқеа жойига ўт ўчириш, полиция ва тез ёрдам машиналари етиб келган.

Бинодан 80 киши эвакуация қилинган. Олов бинонинг қуйи қаватидаги ресторанга етиб келиши хавфи мавжуд.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид