Жамият | 21:21 / 07.11.2016
13876
2 дақиқада ўқилади

Қозон шаҳрида ўзбекистонлик таксичи полициячи билан "пойга ўйнади"

Қозон шаҳрининг Ново-Савиновский туманида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари қоидабузарни таъқиб қилишди. Ўзбекистон фуқароси бўлган ҳайдовчи ЙТҲ содир этган ва ҳовлилар оралаб полициядан қочишга уринган. Бу ҳақда «Эфир-24» телеканали эфирида маълум қилинди.

Ўзбекистон фуқароси бўлган бу шахс Daewoo Nexia рулида кетаётиб, йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган, қарама-қарши йўналишда тезликни оширган ҳолда ҳаракатланган, якунда авария содир этган ҳамда машинани қолдириб, қочиб қолишга тутинган. Лекин инспекторлар уни кўп ўтмасдан тутиб олишган.

Гувоҳларнинг маълумотларига кўра, ҳайдовчи биринчи даражали қоидаларни инкор қилган ва светофор чироқларига қарамаган. Йўл охирида эса қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. У транспорт воситалари кўп ҳудудга бостириб юриб, қалтис ҳаракатларни амалга оширган. У тўқнашувдан қочиш учун машинани ҳовлилар томон ҳайдаган, лекин машина йўл четидаги чуқурга тушиб  қолган.

Унинг ҳайдовчилик ҳужжатлари жойида бўлган, аммо у алкоголь тестидан ўтишни истамаган. Машина автомобиллар сақланиш ҳудудига олиб кетилган, ҳайдовчини эса суд кутмоқда.

Мавзуга оид