Россияда такси иловаларида мигрант ҳайдовчини рад қилиш функцияси жорий қилиниши мумкин
Шу мазмундаги сўров Россия транспорт вазирлигига юборилган.

Фото: freepik.com
Россия Давлат Думаси спикери ўринбосари Владислав Даванков такси агрегатор иловаларида йўловчиларга мигрант ҳайдовчи билан саёҳат қилишдан бош тортиш имконини берувчи функцияни жорий этишни ўйлаб кўришни таклиф қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Даванков Россия транспорт вазири Роман Старовойтга шу мазмундаги хатни юборган. Давлат думаси спикери ўринбосарининг ёзишича, сўнгги пайтларда Россияда хориж фуқаролари, жумладан, такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаётганлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар сони кўпайган.
«Менимча, такси агрегатор иловаларида йўловчиларга мигрант ҳайдовчи билан саёҳат қилишдан бош тортиш имконини берувчи функцияни жорий этиш имкониятини кўриб чиқиш зарур», дейилади ҳужжатда.
Унинг фикрича, бу янгилик йўловчиларга қўшимча хавфсизлик ва ҳайдовчининг танлови устидан назоратни таъминлайди, бу эса, ўз навбатида, салбий ҳодисалар сонини камайтиришга ёрдам беради. Даванков сўзларига кўра, ушбу чоранинг амалга оширилиши таксичи бўлиб ишлаётган Россия фуқароларини қўллаб-қувватлайди, чунки йўловчилар бундай ҳайдовчиларга устунлик беради.
Россиянинг кўплаб ҳудудларида аллақачон мигрантларнинг такси соҳасида ишлашига тақиқ жорий қилинган. 2024 йилдан бошлаб бундай чекловлар қуйидаги ҳудудларда амал қилмоқда: Кемерово вилояти (Кузбасс), Курган вилояти, Магадан вилояти, Челябинск вилояти, Тюмен вилояти, Тула ва Калуга вилоятлари, Ханти-Мансийск автоном округи, Камчатка ўлкаси ва бошқалар.
Ушбу чора-тадбирлар Россия фуқароларини устувор иш билан таъминлаш ва йўловчи ташиш хавфсизлигини оширишга қаратилгани билан изоҳланган. Бироқ, экспертларнинг қайд этишича, бундай тақиқлар такси ҳайдовчиларининг етишмаслиги ва ноқонуний ташувчилар сонининг кўпайишига олиб келиши мумкин.
Тавсия этамиз
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Reuters: Россия ҳарбий таъминот учун АҚШ фирмасидан фойдаланмоқчи
Жаҳон | 13:53
-
Ҳудудларда ер майдонлари билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди
Ўзбекистон | 13:48
-
Фаластинни тан олмоқчи бўлаётган Франция, Трампдан Путинга сўнгги ултиматум ва «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқарган Россия — кун дайжести
Жаҳон | 13:46
-
Урганч аэропортини модернизация қилиш ва бошқариш бўйича ўтказилган тендер ғолиби аниқланди
Ўзбекистон | 13:26
Мавзуга оид

09:26 / 17.04.2025
Евроиттифоқ миграция сиёсатини кучайтирмоқда

16:59 / 14.04.2025
«Крокус» терактида айбланаётган тожикистонликлар ақли расо деб топилди

14:07 / 14.04.2025
Россияда мушкул аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди

10:30 / 14.04.2025