Жаҳон | 20:19 / 07.11.2016
4428
1 дақиқада ўқилади

Сомалида қуролли тўқнашув оқибатида 29 киши ҳалок бўлди

Фото: AFP

Сомалининг марказий қисмидаги Галькайо шаҳрида қуролли гуруҳлар ўртасида тўқнашув келиб чиқиши оқибатида 29 киши ҳалок бўлди ва 50 нафардан ортиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар берди.

Бундан олдинроқ агентликда якшанба куни Пунтленд ва Галмудуга ярим автоном ҳудудларидаги қуролли гуруҳлар ўртасида ер учун низолар янгилангани ҳақида хабар қилинганди.

Милиция отрядлари ўртасидаги тўқнашувдан кейин Пунтленддан бўлган 16 киши ва Галмудугадан бўлган 13 киши ҳалок бўлган. Икки томондан мос равишда 30 ва 20 нафардан аскар жароҳатланган.

Галмудуг ва Пунтленд ўртасидаги чегарада аввал ҳам отишмалар бўлиб турган ва кишилар ҳалок бўлган. 2011 йили икки ҳудуд раҳбарлари хавфсиз масаласида келишувга эришганди. Лекин 2014 йилда тан олинмаган бу давлатлар ўртасидаги муносабатлар ораси яна бузилди ва БМТ ҳамда Европа Иттифоқининг аралашуви ҳам низоларни ҳал қила олмаяпти.

Мавзуга оид