Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Амстердам аэропортида назоратни тезлаштирувчи янги юк сканерлари синовдан ўтказилмоқда
Фото: Tjournal.ru
Амстердамнинг энг йирик аэропортида янги юк сканерларини синовдан ўтказиш ишлари бошланди. Бу ҳақида The Next Web'да хабар берилди.
ClearScan номли қурилма юк таркибини аввалги авлод сканерлари каби фақат икки ракурсдан эмас, ҳамма томонлардан кўриб чиқиш имконини беради. Шунинг учун чегара назорати ходимлари ноутбук сингари мураккаб объектларни очмасдан тўлиқ ўрганиб чиқишлари мумкин бўлади.
Суюқликларни аввалгидек алоҳида пластик пакетга жойлаш зарур, лекин энди уларни сумкадан чиқаришга ҳожат қолмайди.
Манбада таъкидланишича, баъзи аэропортлар ходимлари ҳар доим ҳам ноутбук ёки планшетларни олиб кўрсатишни талаб қилишмайди, бироқ бу жараёндан ҳозирча ҳеч ким суғурталанмаган. Эндиликда юкларни назоратдан ўтказиш жараёни сезиларли даражада тезроқ кечиши керак.
Мавзуга оид
11:58 / 17.03.2026
Берлин аэропорти 18 март куни иш ташлаш сабабли барча рейсларни бекор қилади
20:51 / 05.03.2026
Тошкент – Самарқанд автомагистралининг лойиҳавий тезлиги 150 км/с этиб белгиланади
21:12 / 02.03.2026
Дубайнинг икки аэропорти душанба куни кечқурун чекланган режимда иш бошлайди
14:44 / 24.02.2026