Twitter компанияси Vine сервисини ёпиш фикридан қайтиб, уни сотмоқчи
Twitter компанияси ўзининг Vine видеосервисини ёпиш фикридан қайтди, чунки уни сотиб олиш бўйича кўплаб таклифлар олди. Айни вақтда компания бу таклифларни ўрганиб чиқмоқда, деб хабар бермоқда TechCrunch нашри.
Twitter видеосервисни ёпишини маълум қилгандан кейин уни сотиб олиш бўйича бир нечта, жумладан Осиё компанияларидан таклифлар олди. Буни маълум қилган манбалар видеосервисга қизиқиш билдираётган компаниялар тўлиқ рўйхатини маълум қила олмаганлар, бироқ улар орасида Япониянинг Line компанияси бор. Шунингдек, томонлардан бири Vine учун 10 млн доллар таклиф қилган.
Октябрь охирида Twitter компанияси Vine’ни ёпишини эълон қилганди. Компания шунга қарамай, фойдаланувчилар ўз видеороликларини кўчира олишлари ва томоша қила олишлари, бироқ уларни юклай олмасликларини маълум қилган.
Мавзуга оид
23:47 / 14.08.2024
Х ижтимоий тармоғи ноқонуний ишдан бўшатилган ходимига 550 минг евро компенсация тўлайди
10:11 / 01.11.2023
Маскнинг ҳаракатлари туфайли Twitter қиймати 55 фоизга тушиб кетди
22:42 / 26.10.2023
Маск X платформасида янги функция ҳақида эълон қилди
21:13 / 19.09.2023