22:40 / 08.11.2016
6515

Vespa электрон мотороллерни тақдим этди

Фото: Motor.ru

Италиялик мотороллер ишлаб чиқарувчи Vespa компанияси электрон моделни тақдим этди. У elettrica номига эга бўлди ва илк бор Италиядаги EICMA мотоцикллар кўргазмасида намойиш этилди. 

Vespa электр энергияси, батарея ва бошқа қурилмалар тўғрисида батафсил маълумотлар келтириб ўтмаган. Фақатгина ишлаб чиқариш ва сотувга қўйиш ишлари 2017 йилнинг иккинчи ярмидан бошланиши маълум қилинган.
Бундан ташқари, Vespa бренди EICMA кўргазмасида ОИТС билан курашишга ёрдам берувчи (RED) жамғармаси билан биргаликда мотороллер (Vespa 946) REDни тақдим этди. Модель номидаги индекс икки ғилдиракли техника ишлаб чиқарувчи компанияга асос солинган 1946 йилни қайд этади.

Vespa брендига қарашли Piaggio компанияси электрон транспорт воситаларини ишлаб чиқариш бўйича тажрибаси бор. Масалан, у электрон велосипедлар ишлаб чиқарган.
«Веспа» — электрон скутер ишлаб чиқарган биринчи компания эмас. Бу каби моделлар Zap! ва E-Max фирмаларида мавжуд.
 

Top