Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕХҲТнинг 300дан ортиқ кузатувчилари АҚШда сайлов жараёнини кузатиб боради
Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (OSCE)нинг 300дан ортиқ халқаро кузатувчилари АҚШнинг 34 штатидаги овоз бериш жараёнини кузатиб бормоқда. Бу ҳақда ЕХҲТ Демократик институт ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг матбуот котиби Томас Раймер хабар қилди.
"34 штатда ЕХҲТ ДИИҲБ ва ПА (Парламент ассамблеяси)нинг 44 мамлакатдан 301 кузатувчиси иштирок этади", — деб хабар қилади Раймер.
Раймер АҚШда сайлов ўтиши ҳақидаги ташкилотнинг муваққат ҳисоботи 9 ноябрда матбуот анжуманида тақдим этилади.
АҚШда президентлик сайловлари 8 ноябрь куни икки босқичли тизимда ўтказилади. Даставвал 50 штатда алоҳида умумхалқ овоз бериш жараёни ўтказилади. Ғалаба учун овоз берувчиларнинг 538 овозидан 270таси зарурдир. Сайловчилар расман президентликка номзодлар учун 19 декабрь куни овоз беришади, конгресс эса сайлов натижаларини 2017 йилнинг 6 январида тасдиқлайди. Сайланган президент тантанали равишда 20 январь куни янги лавозимга ўтади.
Мавзуга оид
10:24 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева ЕХҲТ бош котиби Феридун Синирлиўғлу билан учрашди
19:26 / 21.05.2026
Шавкат Мирзиёев ЕХҲТ билан кўп қиррали ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
10:23 / 16.01.2026
Гренландия масаласи: ЕХҲТ “дарҳол жавоб беришга тайёр”
21:07 / 08.12.2025