Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия 29 йиллик рекордни такрорлаб, 10 йиллик мағлубиятсиз серияни давом эттирди
Италия терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Лихтенштейнга қарши кечган сафар учрашувида биринчи бўлимда 4 гол урди. Андреа Белотти иккита, Чиро Иммобиле ва Антонио Кандрева биттадан голни ўз ҳисобларига ёзиб қўйишди.
Италия терма жамоаси охирги марта биринчи бўлимдаёқ тўртта голни 29 йил олдин, 1987 йилнинг 24 январида урганди. Ўшанда «скуадра адзурра» Европа чемпионати учун саралаш доирасида Мальта дарвозасига биринчи бўлимдаёқ жавобсиз 5та гол йўллаган.
Шунингдек, Италия Лихтенштейнни енгиш орқали, саралаш ўйинларидаги 10 йиллик мағлубиятсиз сериясини давом эттирди. Жамоа 2006 йилдан буён саралаш босқичида 54 учрашув ўтказган ва 40 ғалаба ҳамда 14 дуранг қайд этган.
Мавзуга оид
21:33 / 31.03.2026
Италия АҚШнинг Яқин Шарққа учаётган самолётлари Сицилияга қўнишига рухсат бермади
08:56 / 30.03.2026
Италиядаги музейда йирик ўғирлик: уч шоҳ асар йўқолди
10:21 / 26.03.2026
Италия ўзбекистонликларни мавсумий ишга қабул қилади
21:59 / 24.03.2026