НАТО бош котиби АҚШни альянсдан чиқиш оқибатларидан огоҳлантирди
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг АҚШнинг янги президенти этиб сайланган Дональд Трампга The Guardian нашри саҳифалари орқали мурожаат қилди.
"Биз хавфсизлигимиз учун бутун бир авлод давомидаги энг йирик чақириқлар олдида турибмиз. Ҳозир Европа ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг қадриятларини шубҳа остига қўядиган вақт эмас", деб айтди Столтенберг.
Трамп сайлов кампанияси давомида НАТОни "эскириб қолган ташкилот" деб атаган ва унинг аъзоларига альянс олдидаги мажбуриятлари – мудофаага харажатлар қисми бўйича бюджет талабларини бажариши зарурлигига ишора қилган. Трампнинг бу гапларидан кейин АҚШда у альянснинг жамоавий мудофааси концепциясига нисбатан шубҳа билан қараши ҳақидаги фикр пайдо бўлган.
Столтенбергнинг айтишича, охирги йилларда "тажовузкор Россия" ҳамда Яқин Шарқ ва Африкадаги беқарорлик туфайли хавфсизлик билан вазият "фожиали равишда ёмонлашган". Бу чақириқларга совуқ уруши давридан бери жамоавий мудофаани энг катта миқёсда кучайтирилиши жавоб бўлди ва бунда АҚШ Европанинг шарқида қуролланган бригадани жойлаштириб, Европа хавфсизлигини ҳимоялашга содиқлигини тасдиқлади, деб таъкидлаб ўтди Столтенберг.
Столтенберг ҳамкорликнинг мустаҳкамлиги НАТО аъзолари орасида жавобгарликнинг адолатли тақсимланишига боғлиқлигини тан олган.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024