Жамият | 11:09 / 14.11.2016
13266
1 дақиқада ўқилади

Аляскалик сувда бир-бири билан шохлаша туриб музлаб қолган лосларни топди

Фото: Facebook

Аляска штатининг Уналаклит шаҳрида истиқомат қилувчи Жефф Эриксон  ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида дарёда музлаб қолган лосларнинг суратларини намойиш қилди

Суратлардан кўринишича, жониворлар сувдалигида шохларини бир-биридан уза олмаган ва сувдан чиқа олмаган. Улар тез орада шу ҳолатда музлаб қолган.

Бу суратлар The Alaska Life нашрининг диққатини ўзига қаратди ва «табиатнинг шафқатсизлиги» эслатиб ўтилди.

Эриксон кейинроқ бу лослар жасади музлаган сувдан олиб чиқилгани ҳақида хабар берган.

Мавзуга оид