Жаҳон | 02:00 / 16.08.2025
4788
1 дақиқада ўқилади

Reuters: АҚШ Аляскадаги лойиҳаларида Россия атом музёрар кемаларидан фойдаланиш эҳтимолини муҳокама қилди

Саммит арафасида The Daily Telegraph нашри АҚШ Россияга Аляскада конларни биргаликда қазишни таклиф қилишни кўзлаётгани ҳақида ёзганди. 

Фото: ТАСС

АҚШ маъмурияти Аляскадаги газ қазиб олиш лойиҳаларида Россиянинг атом музёрар кемаларидан фойдаланиш эҳтимолини муҳокама қилди, деб хабар берди Reuters ўз манбаларига таяниб.

Агентликнинг ёзишича, мазкур мавзудаги муҳокамалар Оқ уй амалдорлари орасида Доналд Трамп ва Владимир Путин музокараларининг натижасида эришилиши мумкин бўлган эҳтимолий келишув доирасида бўлиб ўтган.  

Саммит арафасида The Daily Telegraph нашри АҚШ Россияга Аляскада конларни биргаликда қазишни таклиф қилишни кўзлаётгани ҳақида ёзганди. 

15 август куни Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Доналд Трамп билан музокаралар ўтказиш учун Аляска штатига келди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид