Жаҳон | 14:05 / 14.11.2016
5055
1 дақиқада ўқилади

Янги Зеландиядаги зилзила оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Янги Зеландияда содир бўлган кучли зилзила оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат полицияси матбуот хизмати маълумотига асосланиб, Associated Press хабар бермоқда.

Бундан ташқари, Каикоура шаҳрида бир неча киши жароҳат олган.

Зилзила Веллингтон шаҳрига ҳам зиён етказган, шаҳардаги 60га яқин бино жиддий зарар кўрган. Кучли ер силкинишлари Крайстчерч шаҳрида ҳам сезилган. Зилзила уй ва кўчаларни вайрон қилган кўчки ҳамда цунами келтириб чиқарган.
Янги Зеландияда фавқулодда вазиятнинг юқори даражаси ҳолати эълон қилинган. 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид