Фан-техника | 21:12 / 14.11.2016
10241
2 дақиқада ўқилади

Аукционда малика Диана кабриолети сотилди

Фото: SILVERSTONE AUCTIONS

Англияда "Тож дурдоналари" коллекциясига кирувчии ноёб машиналар сотувга қўйилган аукцион бўлиб ўтди.

Аукцион NEC Classic Motor Show автошоусида 12 ва 13 ноябрларда бўлиб ўтди. 

Турли вақтларда қироллик оиласи аъзолари ёки машҳур шахсларга тегишли бўлган автомобилларнинг сотилишидан тушган умумий маблағ 450 минг фунт стерлингдан кўпроқни ташкил қилди.  

Жумладан марҳум малика Дианага тегишли бўлган, 1994 йилда ишлаб чиқарилган ва 6,5 минг км йўл босиб ўтган Audi кабриолети 54 минг фунт стерлингга сотилди. Қўшиқчи Элтон Жонга тегишли бўлган Rolls-Royce Phantom машинаси эса анчагина қимматроққа – 124 минг фунт стерлингга сотилди.

Бироқ аукционга қўйилган ҳамма машиналар ҳам ўз харидорини топа олмади. Жумладан, қиролича Елизавета II га тегишли бўлган, 2012 йилда ишлаб чиқарилган Bentley Mulsanne машинасига харидор топилмади. Аввалроқ бу машинанинг бошланғич нархи 272-300 минг долларни ташкил қилиши маълум қилинган. 

Фото: SILVERSTONE AUCTIONS
Фото: SILVERSTONE AUCTIONS
Фото: SILVERSTONE AUCTIONS

 

Фото: SILVERSTONE AUCTIONS

 

Мавзуга оид