Жаҳон | 15:48 / 14.11.2016
11728
2 дақиқада ўқилади

Клинтонлар ажралаётгани ҳақидаги асоссиз хабар кўплаб ОАВни ношуд ҳолатга тушириб қўйди

Ҳиллари ва Билл Клинтонлар АҚШ президентлиги сайловларидан кейинги кунда ажралишга ариза бергани ҳақидаги хабарлар асоссиз миш-миш бўлиб чиқди. Янгилик, ҳазилкашлар томонидан гўёки машҳур газета сайтида чоп этилгандек ишланган ва тарқатилган. 

Буни Америка ва Британия ОАВ аниқлашга муваффақ бўлишди. Дастлаб, шов-шувли хабар The Christian Times газетасининг интернет-порталига ўхшаш сайтда пайдо бўлган. Бироқ, аслида, у нашр сайтининг дизайнини ўғирлаган ва электрон манзилига “newspaper” сўзини қўшган.

Ҳазилкашларга кўра, Ҳиллари Клинтон адвокати Нью-Йорк штати судига топширган аризага мувофиқ, ўттиз йилга яқин бирга яшаган жуфтлик ҳал қилиб бўлмас зиддиятга дуч келган. 

Қалбаки хабар муаллифлари Ҳиллари аризаси устида ҳам яхшигина тер тўкишган. Айрим ОАВ учун шунинг ўзи газетага ишонишга кифоя қилган ва АҚШ собиқ президенти ва собиқ давлат котиби жуфтлиги ажралаётгани ҳақидаги шов-шувни тарқатишган. 

Ғарб таблоидлари ушбу манбанинг хабарларига ишонмаслик кераклигини таъкидлар экан, авваллари бу нашр сохта хабарлар тарқатишга умуман алоқадор бўлмаганини қайд этишган. Клинтонларнинг ўзлари бу ҳақдаги хабарни изоҳлашдан бош тортишмоқда. Бироқ, айрим манбалар, машҳур жуфтлик фақатгина касб муносабатлари билан боғлиқ бўлиб, никоҳ ришталарини норасман аллақачон узишганини уқдиришган. 

Аввалроқ, The New York Post газетаси, Ҳиллари Клинтон узоқ вақт Биллни камситиб келгани ҳақида ёзган эди. 

Аслида, 40 йилдан ортиқроқ вақтдан бери бирга яшаб келаётган Клинтонлар оиласининг Челси исмли қизи ва Шарлотта ҳамда Эйден исмли невараси бор. 

Мавзуга оид