Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ўзига қарши оммавий намойишлар ҳақида: Бас қилинг!
Фото: cbsnews
АҚШнинг янги президенти Дональд Трампнинг баёнот беришича, мамлакатнинг кўплаб шаҳарларида давом этаётган америкаликларнинг намойишларига барҳам бериш керак. Улар Трампнинг президентлик сайловидаги ғалабасини ноқонуний деб ҳисоблашмоқда. Трамп бу ҳақда CBS телеканалининг «60 дақиқа» кўрсатувига берган интервьюсида сўз юритган.
«Мен буни тўғри камерага айтаман: бас қилинг», — деган миллиардер, Лесли Шталнинг Қўшма Штатлардаги намойишларга изоҳ бериш ҳақидаги илтимосига жавобан.
Бунда, Трамп бўлаётган воқеалар туфайли кайфияти бузилаётганини таъкидлаган.
«Қўрқманг. Биз мамлакатимизни қайтариб оламиз. Қўрқманг, ахир», — дея қўшимча қилган Трамп. Унинг фикрича, намойишчилар мамлакатдаги озчиликни ташкил этувчи инсонлар ҳуқуқлари поймол этилишидан хавфсирашмоқда.
АҚШнинг йирик шаҳарлари, хусусан, Майами, Нью-Йорк, Сан-Франциско, Атланта, Филадельфия ва Портленд каби шаҳарлари йирик норозилик намойишлари ўчоғига айланган.
Мавзуга оид
11:29
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви рўй берди
08:33 / 07.05.2026
Обама нима учун АҚШ ўзга сайёраликларни яшира олмаслигини тушунтирди
08:24 / 07.05.2026
Эпштейннинг ўлимидан олдинги эҳтимолий хати сурати эълон қилинди
23:45 / 06.05.2026