Кунлар ўтаверади, улар ойларга қўшилиб, йилларни шакллантиради. Йиллар ҳам Олий вақтга қўл бериб, номаълум бўшлиққа сингиб, кўздан ғойиб бўлади. Мана шу жараёнда кимдир бу ҳаёт билан видолашди, яна кимнингдир ҳаётида янги саҳифа очилади, инсоният ҳаётида ўйга толдирувчи ишлар бўлиб ўтади.
Дубай ҳаётига товушдан тез ҳаракатланувчи поездлар кириб келмоқда

БААнинг Дубай шаҳри транспорт департаменти ва Американинг Hyperloop One компанияси ўзаро шартнома имзолади. Товушдан тез, вакуумли Hyperloop ("Гиперҳалқа") поезди, назарий жиҳатдан соатига 1200 км тезликкача ҳаракатланиши мумкин. У барпо этилса, Дубай шаҳридан БАА пойтахти Абу-Дабигача бўлган масофани 12 дақиқада ортда қолдириш мумкин.
Яна бир ҳайрат: илонларнинг бирга ов қилиши

“Ер сайёраси 2” ҳужжатли фильми намойиш этилганининг эртаси куни фильмдаги энг машҳур эпизод тақдим этилди. Унда денгиз игуананинг боласи ўнлаб илонлардан қочиб кетишга урингани саҳнаси акс этган.
Қайнотаси тўйдан олдинги ваъдасини бажармагани учун куёв оиласини бузмоқчи бўлди

“Қайнота куёвига тўйдан олдин ваъда қилган автомашинани олиб бермагани учун куёвтўра ажрашмоқчи эканини билдирган. Белида белбоғи бор ўзбек йигитининг шу даражага боришининг ўзи нақадар уятли ва шармандали ҳол эмасми?”





























