Жаҳон | 20:23 / 14.11.2016
6654
1 дақиқада ўқилади
Украина миллий полицияси бошлиғи истеъфо берди
Украина миллий полицияси бошлиғи Хатия Деканоидзе лавозимини тарк этиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда УНИАН хабар тарқатган.
«Мен ваъда берганимдек 1 йил давомида янги миллий полиция учун асос қурдим. Аммо, афсуслар бўлсинки, менинг ваколатларим муҳим ўзгаришлар амалга ошириш учун етарли эмас. Менинг вазифам якунланди, шу туфайли истеъфо бераман», — деган у.
Деканоидзе яқин вақт ичида миллий полицияга янги раҳбар топиш учун очиқ танлов ўтказилишини маълум қилган.
Бундан олдинроқ Львов суди украин тилига эътиборсизлиги учун Деканоидзени жавобгарликка тортишга қарор қилгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:11
Германия Украинада ҳалок бўлган 10 фуқароси ҳақида маълумотга эга
09:31
Европа Байдендан кетишидан олдин Украинага ёрдамни оширишни сўрамоқда
17:24 / 14.11.2024
The Times: Киев бир неча ой ичида оддий атом бомбасини яратиши мумкин
16:08 / 14.11.2024