Фан-техника | 14:44 / 15.11.2016
7928
1 дақиқада ўқилади

Баҳрайнда энг тез Nissan GT-R ишлаб чиқилди

Фото: Motor.ru

Баҳрайнда жойлашган EkanooRacing тюнинг ательеси пойгачи Nissan GT-R модели қайта ишланган намунасининг рекорд кўрсаткичи қайд этилган видеони интернетга жойлаштирди. Спорткар чорак мил (400 метр) масофани 7,168 сонияда ортда қолдирган ва соатига 336,44 км тезликда ҳаракатланган. Тюнерларнинг сўзларига кўра, бу GT-R моделлари тарихидаги энг яхши натижадир. 

Ҳозирча, унинг техник кўрсаткичлари ва бошқа тафсилотларига ойдинлик киритилмаяпти. EKanooRacing ательесининг «Godzilla» негизидаги аввалги лойиҳасида  VR38 Billet Version 2 двигатели блоки ва иккита Garrett GTX турбинаси ўрнатилган эди. Американинг AMS Performance идораси кўмагида барпо этилган машина мотори салкам 2500 от кучига эга бўлганди. 

Ателье раҳбарияти GT-R устида изланишларни давом эттириш ва мазкур масофада янги рекорд ўрнатишга ваъда берган. 

Мавзуга оид