Жаҳон | 08:00 / 15.11.2016
4772
1 дақиқада ўқилади

Могерини: Европа Иттифоқи Европа армияси тузишни режалаштирмаяпти

Фото: © AP

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Федерика Могерини Европанинг мудофаа ва хавфсизлик бўйича режаси Европа армияси, Европа штаб тузилмалари ёки Европа Иттифоқининг ҳудудий мудофаасини таъминлаш учун қаратилмаганини айтди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Маълум қилинишича, у бу ҳақда Европа Иттифоқи кенгашининг йиғилиши якунлари бўйича айтди. 

"Европанинг мудофаа ва хавфсизлик режаси Европа армиясини тузиш учун қаратилмаган. НАТО ҳаттоки ўз армиясига ҳам эгамас. Гап НАТОнинг SHAPE каби штаб тузилмасини яратиш ёки Европа Иттифоқининг ҳудудий мудофаасини таъминлаш ҳақида кетмаяпти", деб таъкидлаб ўтди Могерини.

Аввалроқ Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер Европада алоҳида армия яратиш таклифи билан чиққанди. Унинг фикрича, Европа Иттифоқи Дональд Трамп АҚШ президенти бўлгандан кейин АҚШга узоқ муддатли истиқболда ишонч билдира олмайди.

 

Мавзуга оид