Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Россия ҳарбийлари учун киришни тақиқламоқчи
Италия ва Франция Европа Иттифоқининг Россиянинг Украинага қарши урушида иштирок этган шахсларга нисбатан киритишни режалаштираётган саёҳат тақиқига эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги манбаларига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур тақиқ Россияга қарши тайёрланган Европа Иттифоқининг 21-санкциялар пакети таркибига киритилган бўлиб, уни аъзо давлатлар 26 июн куни муҳокама қилади.
Манбаларнинг айтишича, Париж ва Рим Россия армияси сафида Украинага қарши жанг қилган шахсларга чеклов қўйилишига қарши эмас. Бироқ улар таклифнинг ҳозирги таҳрири амалиётда барча россияликларга нисбатан қўлланиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.
Уларнинг фикрича, тақиқ кучга кирса, қайси шахс ҳақиқатда Украинадаги жангларда иштирок этганини аниқлаш вазифаси ЕИга аъзо давлатлар зиммасига юкланади. Бу эса амалда жуда мураккаб жараён бўлиб, турли ҳуқуқий ва маъмурий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
Европа Иттифоқи мазкур чора орқали Москвага босимни кучайтириш ва уни Украина бўйича музокараларга ундашни мақсад қилган. Bloomberg қайд этишича, бу ташаббус Украина фронтдаги вазияти яхшиланаётган бир пайтда илгари сурилмоқда.
Шу билан бирга, муҳокама қилинаётган янги санкциялар пакетида фақат саёҳат тақиқигина эмас, балки Россия нефтига нисбатан амал қилаётган нарх чегараси (price cap) механизмини юқори жаҳон нефт нархлари шароитида қандай назорат қилиш масаласи ҳам баҳсли мавзулардан бири бўлиб қолмоқда.
21-санкциялар пакети нимани ўз ичига олади?
Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен 9 июн куни Россияга қарши 21-санкциялар пакетини тақдим этган эди. Унга кўра, 2022 йилда Украинага қарши кенг кўламли босқин бошланганидан буён Россия Қуролли кучлари сафида хизмат қилган шахсларга Европа Иттифоқига киришни тақиқлаш таклиф қилинган.
Фон дер Ляйеннинг таъкидлашича: «Украинага босқинда иштирок этганлар учун Европа эшиклари ёпиқ бўлиб қолади».
Бундан ташқари, янги санкциялар энергетика, молия, савдо соҳаларига ҳамда илк бор Россиянинг балиқчилик саноатига нисбатан ҳам чекловларни назарда тутади.
Энди мазкур санкциялар пакети кучга кириши учун Европа Иттифоқининг барча аъзо давлатлари уни бир овоздан маъқуллаши талаб этилади. Европа комиссияси вакиллари эса ҳар бир янги санкциялар пакети орқали аввалги чекловлардаги бўшлиқларни бартараф этиш ва Россияга иқтисодий босимни янада кучайтириш мақсад қилинганини таъкидлаб келмоқда.
Мавзуга оид
10:00
«Аскарлар қийноққа солинмоқда, исён бўлиши мумкин» — собиқ ҳарбий Путинга мурожаат қилди
09:15
Россия Руминияга жавоб чораси сифатида консулликни ёпмоқда
23:05 / 25.06.2026
Зеленский Россияга нисбатан «40 кунлик таъсир операцияси»ни тасдиқлаганини айтди
17:36 / 24.06.2026