Жаҳон | 08:17 / 15.11.2016
5756
1 дақиқада ўқилади

Обама: Трамп АҚШ ва НАТОнинг ҳамкорлигига содиқлигини билдирган эди

Фото: © AP

АҚШ президенти Барак Обаманинг баёнот беришича, Қўшма Штатларнинг янги президенти Дональд Трамп АҚШ ва НАТО ҳамкорлигига содиқдир, деб хабар бермоқда РИА «Новости» ахборот агентлиги.

«Янги сайланган президент билан ўтказган мулоқотимда, у бизнинг стратегик муносабатларимизни сақлаб қолиш муҳимлиги ҳақида сўз юритган эди. Шунга кўра, менинг НАТО мамлакатларига билдиришим мумкин бўлган нарса шуки, Трампнинг  НАТО ва Трансатлантика альянсига содиқлигидир», — деган Обама матбуот анжуманида. 

Аввалроқ, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Дональд Трампни огоҳлантириб, Қўшма Штатлар учун альянсдан воз кечиш вақти эмаслигини айтганди. 


 

Мавзуга оид