Спорт | 11:03 / 15.11.2016
13175
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея — Ўзбекистон. Кимда қандай йўқотишлар?

Фото: ЎФФ

15 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўйин олдидан икки томонда ҳам йўқотишлар мавжуд. 

Мезбонлар сафида Хванг Хи Чан майдонга тушмаслиги аниқ бўлган. Маълум қилинишича, у Швейцариянинг «Ред Бул Зальцбург» клуби сафида якшанба кунги машғулотда жароҳат олгани учун ўзбекистонликларга қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Бундан олдинроқ, маҳаллий нашрларда Жанубий Корея термасида  жароҳатлар эпидемияси давом этаётгани, Сон Хеунг Мин, Ки Сонг Ёнг, Ҳонг Чол, Ли Че Сонг ва Ли Чонг Ёнг каби етакчи футболчилар машғулотларда иштирок этмаётгани ҳақида хабарлар берилганди.

Ўзбекистон терма жамоаси сафида эса Азиз Ҳайдаров Тошкентдаги машғулотлар вақтида жароҳат олган туфайли Сеулга бормаган. Шунингдек, кичик жароҳати бор эканига қарамасдан терма жамоа делегацияси билан Сеулга учиб кетган Сервер Жепаров сафардаги илк машғулотда иштирок этмаган. Кўп эҳтимолки у ҳам Жанубий Кореяга қарши ўйинда майдонга тушмайди.

Мавзуга оид