Геологлар Техасда АҚШдаги энг йирик нефть конини топишди
АҚШнинг геологик хизмати (USGS) Техасда перм даври ҳавзасида АҚШнинг бутун тарихи давомидаги энг йирик нефть ва газ конини аниқлади. Бу ҳақда хизмат хабарида маълум қилинган.
Хизматнинг баҳолашича, конда 20 млрд баррель нефть, 16 трлн куб метр табиий газ ва 1,6 млрд баррель газ конденсати мавжуд.
Бу захиралар 2013 йилда топилган Bakken-Three Forks конидагидан 3 баробар катта. Бу эса конни мамлакат тарихидаги энг йиригига айлантиради.
"Бу кон биз кўрган энг йирик нефть кони бўлиб, у миллиардлаб баррель нефть олинган ҳудудларда яна бир неча миллиардлаб нефть олишга салоҳият борлигини кўрсатади", деб айтди USGS’нинг энергетика захиралари дастури координатори Уолтер Гидрош.
Мавзуга оид
22:34 / 26.09.2024
АҚШ ва Европа Путиннинг янги ядровий таҳдидларига жавоб қайтарди
07:30 / 26.09.2024
АҚШнинг Украинага янги ёрдам пакети миқдори очиқланди
22:34 / 25.09.2024
АҚШда 26 йил олдинги қотиллик учун судланган шахс қатл этилди
22:31 / 25.09.2024