Фан-техника | 20:44 / 16.11.2016
5593
2 дақиқада ўқилади

Samsung портлаш хавфига эга бўлган Galaxy Note 7 смартфонларини яна сотишни бошлаши мумкин

Фото: Getty Images

Samsung компанияси кейинги йил бошида портлаш хавфига эга бўлган Galaxy Note 7 смартфонларини сотишни бошлаши мумкин. Бу ҳақда компаниядаги аноним манбага иқтибос келтирган ҳолда International Business Times нашри ёзмоқда.

"Samsung ҳали якуний қарор қабул қилмади ва кўринишича, кейинги йилдан тикланган Note 7’ни сотишни бошлайди", деб айтди манба. Таъкидланишича, бу қурилмалар биринчи навбатда Ҳиндистон ва Вьетнам бозорида сотилади.  

Айни вақтда корпорация Note 7’нинг ёниб кетиши сабабини аниқлашга уринмоқда. Аввалроқ компания учун унинг ходимлари синов шароитларида смартфоннинг алангаланишига эриша олмаётгани жумбоқ бўлиб қолаётгани маълум қилинганди. Тергов сабабли Samsung’нинг навбатдаги флагмани Galaxy S8’нинг яратилиши чўзилиб кетган. 

Note 7 смартфонлари 2016 йил августда сотувга чиққан, бироқ октябрдаёқ смартфоннинг кўп маротаба алангаланиши ҳолатларидан кейин корпорация аввал унинг сотилишини, кейинчалик эса ишлаб чиқарилишини ҳам тўхтатган. 

 

Мавзуга оид