2015 йилда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 105,7 миллион долларга етди
Тошкентдаги Халқаро ҳамкорлик марказида 17 ноябрь куни Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон – Буюк Британия кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тадбирда икки мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқалар, нефть-газ, геология, савдо-саноат, сармоя, банк-молия, энергетика, қишлоқ хўжалиги, кимё ва озиқ-овқат саноати, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, алоқа ва ахборот технологиялари, фан-таълим, электр техникаси, сайёҳлик, меъморлик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, суғурта, фармацевтика каби соҳалар учун масъул вазирлик ва идоралари, компания ва концернлари раҳбарлари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири, мазкур кенгаш ҳамраиси Э.Ғаниев, Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон – Буюк Британия кенгаши ҳамраиси Б.Ҳэй ва бошқалар мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар кўплаб соҳалар қатори савдо, иқтисодиёт, енгил саноат, нефть-газ, озиқ-овқат саноати, қурилиш, сайёҳлик, фан-таълим, қишлоқ хўжалиги каби йўналишларда ҳам изчил ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.
2015 йилда Ўзбекистон билан Буюк Британия ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 105,7 миллион долларни ташкил этди. Кимё ва озиқ-овқат саноати, фармацевтика, тўқимачилик, тоғ-кон саноати, хизмат кўрсатиш ва савдо соҳаларида ҳамкорлик изчил ривож топмоқда.
Анжуманда меҳмонларга мамлакатимиз иқтисодиётининг барча тармоқларини муттасил ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, “Навоий”, “Жиззах” ва “Ангрен” эркин иқтисодий зоналарида иш юритиш учун яратилган имконият ва имтиёзлар, юқори технологиялар соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумот берилди. Иштирокчилар ушбу мажлис ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликка оид қатор муҳим масалаларни муҳокама қилиш учун қулай имконият бўлганини таъкидлади.
Мажлисда Ўзбекистон ва Буюк Британиянинг иқтисодий салоҳияти ва имкониятлари, икки мамлакат ўртасида автомобилсозлик, ёқилғи-энергетика, тоғ-кон ва кимё саноати, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, қурилиш, электр техникаси, ахборот технологиялари, чиқиндиларни қайта ишлаш ва таълим каби қатор соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги аҳволи ва истиқболлари, бу борадаги алоқаларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш омиллари, кадрлар тайёрлаш ва мутахассислар малакасини ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини янада кенгайтиришга, юқори технологияли қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.
Шу куни Халқаро ҳамкорлик марказида кооперация биржаси бўлиб ўтди. Унда икки мамлакатнинг нефть-газ, энергетика, тоғ-кон, фармацевтика, консалтинг, аудит, таълим ва бошқа соҳаларга ихтисослашган ўттиздан ортиқ фирма ва компаниялари вакиллари иштирок этди.
Мавзуга оид
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
15:55 / 05.11.2024
Ҳомиладорликда шакар истеъмоли камайтирилса, бола улғайганда қандли диабетга чалиниш хавфи пасаяди — тадқиқот
22:34 / 04.11.2024
Британия қироли Чарлз III ўз укасини таъминот пулларидан маҳрум қилмоқчи
21:49 / 04.11.2024