Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
220 миллион евролик ҳомийлик шартномаси тузган «Барселона» бу борада биринчи ўринда эмас
Испан грандидан кўра сахийроқ шартномага эга жамоа Англияда.
Барселона» 16 ноябрь куни Япониянинг Rakuten компанияси билан ўта фойдали битим тузди.
Каталонияликлар жамоаси Rakuten билан 2016/2017 йилги мавсумдан 2021 йилгача ҳамкорлик қилиш орқали камида 220 млн евро даромад қилади. Чемпионлар Лигасидаги ғалаба эвазига бонуслар берилиши ҳам кўзда тутилган.
Лекин жаҳон футболидаги энг қимматбаҳо ҳомийлик шартномаси эмас. «Манчестер Юнайтед» ўз футболкаларига Chevrolet логотипини тушириш учун йилига 71 млн евро олади.
Энг сахий ҳомийлик шартномаларига эга ўн жамоа:
1. «Манчестер Юнайтед»: йилига 71 млн евро(Chevrolet)
2. «Барселона»: 55 (Rakuten)
3. «Челси»: 55 (Yokohama Tyres)
4. «Арсенал»: 40 (Fly Emirates)
5. «Бавария»: 33 (Telekom)
6. «Реал»: 32 (Fly Emirates)
7. ПСЖ: 28 (Fly Emirates)
8. «Ман Сити»: 27 (Etihad Airways)
9. «Ливерпуль»: 27 (Standard Chartered)
10. «Тоттенҳэм»: 21 (AIA)
Мавзуга оид
20:37 / 16.05.2026
Левандовски «Барселона»ни тарк этишини эълон қилди
02:34 / 11.05.2026
"Барселона" "Реал" билан ўйинда Испания чемпионига айланди. Бунақаси илк бор рўй берди
20:32 / 10.05.2026
“Барселона” бош мураббийининг отаси “Эл Класико” кунида вафот этди
11:26 / 03.05.2026