Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияликлар АҚШ авиабазаси устидан судга даъво киритишди
Япониянинг Окинава префектураси Наха шаҳар округ суди АҚШ ҲҲКнинг тумандаги Футэмма базасидан самолётлар учишини тақиқлаш борасидаги даъвосини рад этди. Суд, бундан ташқари, база атрофида яшовчи аҳолига у ердаги шовқин учун 2,45 млрд иен (22,6 миллион доллар атрофида) товон пули тўлашни Япония ҳукуматига юклаган.
“Киодо” агентлигининг маълумотига кўра, коллектив даъвони авиабаза атрофида яшовчи камида 3,4 минг киши киритган. Даъвогарларнинг тасдиқлашича, самолётларнинг шовқини у ердагиларнинг саломатлигига сабаб бўлмоқда.
Бундан ташқари, АҚШ қирувчи самолётлари билан бўлиши мумкин бўлган эҳтимолий авиаҳалокатлар руҳан хотиржамсизлик ва ҳиссий нотинчликни келтириб чиқармоқда. Даъвогарлар товон пули сифатида 10 миллиард иен (91,34 миллион доллар атрофида) талаб этишган.
Мавзуга оид
10:30
Боливия ва АҚШ 18 йиллик танаффусдан сўнг наркотрафикка қарши ҳамкорликни тиклади
09:45
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:16
Саида Мирзиёева АҚШ Эксимбанки ва DFC раҳбарлари билан музокара ўтказди
22:24 / 16.06.2026