Жаҳон | 18:42 / 17.11.2016
5541
1 дақиқада ўқилади

Порошенко матбуот хизмати расмий сайтида Канада билан савдо масаласига оид янгилик ўзгартирилди

Фото: TACC

Украина президенти Петр Порошенконинг матбуот хизмати расмий сайтдан мамлакатнинг Канада билан эркин савдо зонаси бўйича келишувга эришилгани борасидаги хабарни олиб ташлади. Орадан бир муддат ўтгач, янги таҳрирдаги матн пайдо бўлган. 

Унда ёзилишича, Порошенко мазкур қонун лойиҳасини кўриб чиқишни Юқори радага тақдим этган.

Аввалроқ Украина раҳбарининг матбуот хизмати Порошенко Канада билан эркин савдо зонаси билан келишувга эришгани борасида маълумот берган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид