Жаҳон | 15:36 / 17.11.2016
4925
1 дақиқада ўқилади

Вьетнам ТТҲ ратификациясини тўхтатди

Фото: AFP

Вьетнам социалистик республикаси Транстинч океани ҳамкорлиги тўғрисидаги келишувни ратификация қилишни тўхтатди. Бу ҳақда, мамлакат бош вазири баёнот берди, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

"Қўшма Штатлар ТТҲ бўйича келишувни парламентга топширишни тўхтатгани ҳақида маълум қилди. Шундай экан, Вьетнамнинг ушбу битимни ратификацияга юбориши учун етарли шартлар мавжуд эмас", — деган Нгуен Суан Фук мамлакат парламенти мажлисида. 

Оқ уй маъмурияти ўтган ҳафта сўнггида ТТҲ келишувини ратификация қилиш жараёнини тўхтатишга қарор қилган эди. Шу билан, бу келишув ратификацияси бўйича музокараларни янги президент Дональд Трамп маъмурияти давом эттиради. 

Мавзуга оид