Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон давлат банки 14 йиллик террорчиликка қарши уруш мамлакатга қанчага тушганини маълум қилди
Фото: Getty Images
Покистон давлат банки (SBP) мамлакат 2002 ва 2016 йиллар мобайнидаги террорчиликка қарши урушга 118,3 миллиард доллар маблағ сарфлаганини маълум қилди. Бу қиймат давлат ялпи ички маҳсулотининг учдан бирига тўғри келади, деб хабар бермоқда Франс Пресс ахборот агентлиги.
17 ноябрда чоп этилган банкнинг йиллик ҳисоботида айтилишича, аксилтеррорчилик тадбирлари билан боғлиқ кўрилган бевосита ёки билвосита зиёнлар миқдори шунчани ташкил қилган. "Террорчилик билан боғлиқ ҳодисалар ҳам иқтисодий ўсишга, ҳам ижтимоий секторнинг ривожланишига сезиларли тўсқинлик қилади", деб айтилди банк ҳисоботида.
Покистон давлат банки террорчиликка қарши кураш маҳаллий аҳолининг оммавий кўчишидан ташқари, мамлакатдан хорижий инвестицияларнинг кетишига, мамлакат ичида сармоя киритишнинг тўхташига, экспортнинг музлатилиши ва савдонинг секинлашишига олиб келганини таъкидлаб ўтди.
Мавзуга оид
23:37 / 20.04.2026
«Форсча шахмат Трампга оғирлик қиляпти» – музокараларда мужмаллик ҳукмрон
14:24 / 08.04.2026
Ўзбекистон АҚШ ва Эрон ўртасида тузилган сулҳни олқишлади
06:22 / 08.04.2026
Трамп икки ҳафталик сулҳ эълон қилди
08:31 / 07.04.2026