Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия армияси юқори аниқликдаги қуролга эга бўлди
Фото: Aa.com.tr
"Касирга" ёппасига ўт очиш реактив тизими юқори аниқликдаги қурол бўлиб, 120 км узоқликдаги нишонни йўқ қила олади, деб хабар бермоқда Anadolu. Бу ҳақда Туркия миллий мудофаа вазири Фикри Ишик ушбу қуролнинг Туркия қуролли кучларига топширилиши маросимида айтиб ўтди.
Ишикнинг айтишича, Туркия ўз қуролли кучларининг бундай қуролга эҳтиёжларини ички ишлаб чиқариш ҳисобига қондирмоқда.
Вазирнинг айтишича, Анқара мудофаа соҳасидаги технологияларни дўстона ва қардош давлатларга ҳам беради. Вазирнинг таъкидлашича, "Касирга" тўлиқлигича турк ишланмаси ҳисобланади.
Мавзуга оид
22:57 / 23.04.2026
Президентга Туркия билан ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги ишлар ҳақида ахборот берилди
17:49 / 21.04.2026
Туркия таълим дастурларига ўзбек–турк дўстлигини урғуловчи қўшимчалар киритилди
14:08 / 21.04.2026
Туркияда ўқотар қурол назорати кучайтирилади
23:32 / 16.04.2026