Цукерберг жаҳон етакчиларини интернетни ёйишда кўмак беришга чақирди
Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг жаҳон етакчиларини интернет-алоқани ёйишга кўмак беришга чақирди. Цукерберг бу ҳақда Перу пойтахти Лимада бўлиб ўтаётган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитидаги нутқида айтиб ўтди.
Цукерберг саммитнинг барча иштирокчиларини интернетга кўпроқ одамларнинг кириши учун имкон яратиб берадиган инфратузилмани яратиш мақсадида Facebook каби компаниялар билан ҳамкорлик қилишга чақирди, деб хабар бермоқда The Associated Press ахборот агентлиги.
Цукерберг бундай инфратузилмаларни яратиш учун сарфланадиган пуллар интернет "илмий тараққиёт ва иқтисодий ўсишга кўмак бериши" туфайли ўзини оқлашини таъкидлаб ўтди. "Агар биз интернетга уланмаган 4 млрд одамни интернет-алоқа билан боғлай олсак, унда ночорликда яшовчи юз миллионлаб одамларга ёрдам бера олган бўлардик", деб ишонмоқда ижтимоий тармоқ асосчиси.
Мавзуга оид
18:24 / 04.11.2024
Перуда футболчи ўйин вақтида чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди
21:55 / 22.10.2024
Перу собиқ президенти Алехандро Толедо пора олгани учун 20 йилга қамалди
23:36 / 11.10.2024
Ўрмон ёнғинлари Перу экотизими ва ёввойи табиатини яксон қилмоқда
19:21 / 04.10.2024