Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Домодедовода Дубайга учувчи самолётда бомба борлиги ҳақида хабар қилган шахс қўлга олинди
Фото: © РИА Новости
20 ноябрга ўтар кечаси Москванинг Домодедово аэропортида Москва–Дубай рейсининг ушланиб қолишига сабаб бўлган шахс қўлга олинди. У маст ҳолатда бўлган.
«Москва» сайти хабарида айтилишича, тунда Дубайга йўл олаётган самолёт бортига маст ҳолатдаги эр-хотин чиққан. Эркак бортда ўзини ёмон тутган, сўкинган, йўловчиларга ҳаво кемасини портлатиб юбориши мумкинлигини маълум қилган, шунингдек, экипаж кабинасига кирмоқчи бўлган.
«Нижний Новгородда истиқомат қилувчи 29 ёшли фуқаро Москва – Дубай авиарейсида борт қоидаларини бузган», — деган манба.
Ушбу воқеа туфайли рейс бекор қилинган, ҳуқуқбузар эса транспорт полицияси ходимлари томонидан қўлга олинган ва навбатчилик қисмига тергов учун олиб кетилган.
Кўнгилсизлик бартараф этилгач, самолёт манзилга йўл олган.
Мавзуга оид
07:55 / 24.01.2026
Inaura: Дубайда ғайриоддий осмонўпар бино лойиҳаси тақдим этилди
19:54 / 23.01.2026
Ўзбекистон ТИВ: Дубайдаги жанжал иштирокчиларининг 8 нафари умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган
16:47 / 23.01.2026
Дубайдаги муштлашувда қатнашган олти ўзбекистонлик ўлимга ҳукм қилинди
22:38 / 16.11.2025