Жаҳон | 08:35 / 20.11.2016
14322
2 дақиқада ўқилади

Филиппин ва Россия президентлари илк маротаба учрашдилар

Фото: Malacañang Press Pool photo

Филиппин президенти Родриго Дутерте Россия президенти Владимир Путин билан Перуда Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити вақтида ўзаро биринчи маротаба учрашдилар. Дутерте учрашув вақтида Путин билан учрашиш имкониятини анчадан бери кутганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда

"Мен сиз билан нафақат сиз бундай буюк давлатни тақдим қилганингиз, балки етакчилик сифатларингиз сабабли учрашишни интиқлик билан кутгандим", деб айтди Дутерте Путинга.

Президентлар учрашув вақтида икки томонлама муносабатлар ривожланишини муҳокама қилдилар ва жорий йилда икки давлат ўртасида дипломатик алоқаларнинг ўрнатилганига 40 йил тўлишини таъкидлаб ўтдилар.  

"Бу тарихий ўлчамларга кўра кичик муддат, бироқ биз барча томонлама ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш ва ишончни ошириш борасида кўп иш қилишга эришдик", деб айтди Путин. 

Путин филиппинлик ҳамкасбини 9 май куни ўтган сайловлардаги ғалабаси билан табриклади. "Бу сиз учун ҳам энди Ғалаба кунидир", деб айтди Путин ва Россияда бу кун Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба куни сифатида нишонланишини айтиб ўтди.

 

Мавзуга оид