Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Меркель 4-муддатга канцлер лавозимига номзодини қўйишга тайёрлигини маълум қилди
Германия канцлери Ангела Меркель 4-муддатга канцлер лавозимига номзодини қўйишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда DPA ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Меркель бу ҳақда Берлинда ўзининг "Христиан-демократик иттифоқ" партияси президиумининг ёпиқ мажлисида айтиб ўтди. Меркель бу ҳақда 20 ноябрь маҳаллий вақт билан соат 19:00да (Тошкент вақти билан 23.00) расман маълум қилиши кутилмоқда.
Меркель илк марта 2005 йилда канцлер бўлган. Ҳанузгача бу лавозимда фақатгина Гельмут Кол тўрт муддат ўтирган, у бу лавозимни 1982-1998 йиллар давомида эгаллаган.
Жамоатчилик фикрини ўрганиш институти Emnid томонидан ўтказилган сўровнома маълумотларига кўра, 55 фоиз немислар Меркелнинг қайта сайланишини исташмоқда, 39 фоиз немислар эса бунга қарши чиқишмоқда.
Мавзуга оид
18:47 / 14.06.2026
Германия президенти Ўзбекистонга келади
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
11:20 / 08.06.2026