Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Instagram'нинг янги версиясида Facebook'даги имконият пайдо бўлди
Instagram’да жонли видеотрансляциялар қилиш имкони пайдо бўлди. Бу ҳақда компания ўзининг расмий блоги орқали маълум қилди.
Трансляциялар Instagram Stories бўлимида чоп этилади. Видео тагида сўнгги изоҳ ва “Like”лар, юқори қисмида эса томошабинлар сони кўрсатилади.
Трансляция бошланишидан аввал ўқувчилар бу ҳақда хабар олишади. Трансляция якунлангач, у 1 кун давомида ўчиб кетади. Уни одатий сурат ва видеолар каби сақлаб қолиб бўлмайди.
Ҳозирда функция барча фойдаланувчилар учун мавжуд эмас. Компания аста-секинлик билан қолган фойдаланувчилар ҳам ушбу имкониятдан фойдаланиши мумкин бўлишини маълум қилган.
Илованинг янги версияда трансляциядан ташқари, ўз-ўзидан ўчиб кетадиган сурат ва видеолар юбориш имкони пайдо бўлган. У ҳам Instagram Stories’га ўхшайди, бироқ уни фақатгина шахсий хабарда юбориш мумкин ва у бир нечта фойдаланувчига юборилиши мумкин, холос.
Мавзуга оид
08:04 / 08.05.2026
Instagram «Буюк тозалаш»ни ўтказди: миллионлаб сохта обуначилар ўчирилди
21:24 / 31.03.2026
Instagram ўзининг пулли обунасини синовдан ўтказишни бошлади
22:58 / 10.02.2026
«Қарамлик машиналари» - Instagram ва YouTube устидан суд жараёни бошланди
08:52 / 27.01.2026