Технология | 22:32 / 21.11.2016
3866
1 дақиқада ўқилади

Volkswagen ўз электрокарлари учун аккумулятор фабрикасини қуради

Фото:Getty images

Европанинг автоишлаб чиқарувчиси бўлмиш Volkswagen компанияси электрокарлар учун аккумулятор ишлаб чиқарувчи хусусий корхонасини ишга тушириши мумкин. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда

Volkswagen компанияси жума куни касаба уюшмалари билан 30 минг нафар ходими бўшатилиши ҳақида келишиб олган эди. Янги фабрикада 9 минг нафар янги ишчи ўрин яратилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз: Германиянинг Volkswagen компанияси касаба уюшмалари билан 23 минг нафар иш ўрнини қисқартириш ва 3,7 млрд евро маблағни иқтисод қилиш борасида келишувга эришгани хабар қилинган эди. Касаба уюшмалари раҳбариятнинг электрокарлар ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш орқали янги иш ўринлари барпо этиш хусусида берган ваъдаларига ишонган ҳолда, айни қарорга розилик билдирган.

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид