Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2016 йил охирига келиб сайёрамиз аҳолисининг ярми интернетга уланган бўлади
2016 йил охирига келиб сайёрамиз аҳолисининг ярми интернетга уланган бўлади, деб хабар бермоқда Халқаро электр алоқа иттифоқига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ривожланган давлатларда 80 фоиз аҳоли, ривожланаётган давлатларда 40 фоиз аҳоли, камроқ даражада ривожланган давлатларда 15 фоиздан камроқ аҳоли интернетдан фойдаланар экан.
Бутун дунёда интернетдан фойдаланувчи аҳоли ҳозирда 47 фоизни ташкил қилмоқда, 2020 йилга келиб бу кўрсаткич 60 фоизга етиши кутилмоқда. Халқаро электр алоқа иттифоқида 2016 йил охирига келиб 3,5 млрд киши интернетга кира олиши прогноз қилинмоқда.
"2016 йилда одамлар бошқа онлайнга кирмаяптилар, улар доимий тарзда онлайнда қолмоқдалар. Бутун дунё бўйлаб 3G ва 4G тармоқларининг тарқалиши кўпроқ сондаги одамларга интернетни олиб келди", дейилмоқда ҳисоботда.
Мавзуга оид
22:10 / 05.04.2026
Эронда интернет ўчирилиши бўйича жаҳон рекорди қайд этилди
22:02 / 11.12.2020
Ўзбекистонда барча мактабларни оптик толали интернетга улаш ишлари 1 йил ичида якунланиши айтилди
12:20 / 24.01.2020
Ўзбекистондаги барча қишлоқ ва маҳаллалар 2 йил ичида тезкор интернет билан таъминланади – Шавкат Мирзиёев
20:31 / 16.12.2019