Жаҳон | 23:33 / 22.11.2016
8826
1 дақиқада ўқилади

Парижда икки қатарлик қиз 5 млн долларга тунаб кетилди

Фото: © AFP

Париж шимолида икки қатарлик қиздан 5,3 млн доллардан кўпроқ қийматдаги зебу-зийнат ва шахсий буюмлар ўғирлаб кетилди, деб хабар бермоқда CNN телеканали. 

Шаҳар прокурорининг бош котиби Флавьен Фукенинг айтишича, қизлар Бурже аэропортидан Шарл де Голл номидаги аэропортга кетишаётганда ниқобли икки номаълум кимса уларнинг автомобилини йўлини тўсган.

Маълум қилинишича, жиноятчилар қизларни автомобилни тўхтатишга мажбур қилиб, автомобиль ичига кўзни ачиштирувчи газ сепиб, қизлардаги барча қимматбаҳо буюмларни ўғирлаб кетишган.

Парижда яқинда шунга ўхшаш ўғирликлар содир этилганди. Бундан аввалроқ тайванлик тадбиркор аёл тунаб кетилган. Бу воқеадан бир кун аввал эса америкалик юлдуз Ким Кардашьян ўзи тўхтаган меҳмонхонада 5 нафар жиноятчи томондан тунаб кетилганди.

 

Мавзуга оид