Жамият | 14:58 / 23.11.2016
4514
2 дақиқада ўқилади

Dr Pepper рақобатчисини 1,7 млрд долларга харид қилди

Фото: Whatstrending.com

Dr Pepper Snapple Group Inc компанияси рақобатчиси, таркибида антиоксидантлар бўлган ичимликлар ишлаб чиқарувчи Bai Brands компаниясини 1,7 млрд долларга харид қилиши ҳақида маълум қилди, деб хабар берди Reuters. 

Таъкидланишича, ушбу харид Dr Pepper’нинг соғлиқ учун фойдали бўлган маҳсулотни ишлаб чиқарувчи компанияларга сармоя киритиш бўйича стратегиясининг бир қисми саналади. Бу истеъмолчиларни ширин, шу билан бир қаторда калориясиз бўлган ичимликларга ортган талаби билан боғлиқ. Bai кокос суви, таркибида 1 г шакар бўлган совуқ чой ва бошқа ўсимлик таркибий қисмлари мавжуд бўлган ичимликларни ишлаб чиқариш билан машҳур. 

Кутилишича, келишув 2017 йилнинг I чи кварталида якуни етказилади. Dr Pepper’нинг сўзларига кўра, 2017 йилда Bai сотувларининг соф ҳажми 425 млн долларни ташкил қилади. 

Coca-Cola ҳам ўз ўрнида табиий маҳсулотлари билан машҳур бўлган компанияларга сармоя киритишни бошлади. Корпорация шарбат ишлаб чиқарувчи Suja’га молия киритди, шунингдек Honest Tea ва Zico Coconut Water компанияларини харид қилган.
 

Мавзуга оид