ОАВ: Россия сўнгги уч йил ичида мингга яқин ҳарбий хизматчисини ерга қўйди
Россия мудофаа вазирлиги 2013 йилдан то 2016 йилга қадар ҳаракатдаги тахминан минг нафар ҳарбий хизматчининг дафн маросимига пул тўлаган. Бунинг учун 52,3 миллион рубль сарфланган. Бу ҳақда вазирликнинг расмий жавобига асосланиб, РБК хабар бермоқда.
Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, ҳаракатдаги ҳарбий хизматчининг дафн этилиш харажати “0,25 фоиз”дан ортмайди. Йўналтирилган пулларнинг катта қисми Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ҳарбий пинсионерларнинг дафн маросимига сарфланган.
Нашрнинг ёзишича, бошида мудофаа вазирлиги бошқа маълумотларни тақдим этган эди. Унда ҳаракатдаги ҳарбий хизматчиларнинг дафн этилишига 20,9 млрд рублдан 5 фоиздан кўп бўлмаган маблағ сарфлангани ёзилган эди. Кейинчалик вазирлик бу чоп этишдаги хато сабаб нотўғри маълумот эканлигини маълум қилди. Нотўғри кетган маълумотга кўра, 2013 йилда дафн этилган ҳаракатдаги ҳарбийлар сони 20 минг этиб кўрсатилган эди.
РБК томонидан олиб борилган ҳисоб-китобларга кўра, мудофаа вазирлиги 2013 йилдан буён ҳар йили 250 нафар ҳаракатдаги ҳарбийларнинг дафн маросимини ўтказиш учун пул сарфлайди. 2016 йилда бу миқдор 277 нафар ҳарбийга етган.
Шунингдек, нашрнинг қайд этишича, мудофаа вазирлиги йўқотишлар бўйича сўнгги бор 2008 йилда очиқ ҳисобот берган эди. Ўшанда ҳар йили 471 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани айтиб ўтилган. Уларнинг ярими ўз жонига қасд этиш орқали ҳаётдан кўз юмган. 2009 йилда Россия бош прокурори Юрий Чайка армияда 478 киши ҳалок бўлгани ҳақида гапириб ўтган эди. Шундан сўнг беш йил давомида армиядаги йўқотишлар ҳақида ҳеч қандай маълумот тақдим этилмаган эди.
Мавзуга оид
00:49 / 12.10.2024
NYT: сентябр Россия Қуролли Кучлари учун энг ҳалокатли ой бўлди
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024