Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинанинг бош люстратори лавозимига 23 ёшли қиз тайинланди
Украина адлия вазирлиги люстрация масалалари бўйича департамент директори лавозимига 23 ёшли Анна Калинчукни тайинлади. Бу ҳақида «Украинские новости» агентлигига мамлакат адлия вазири Павел Петренко хабар берди.
"Департамент жамоаси тўпланиб, Анянинг номзодини тақдим этди. Мен ҳам бу таклифни қўллаб-қувватладим", - деди Петренко.
У департаментнинг собиқ раҳбари Татьяна Козаченконинг истеъфоси режалаштирилган бўлганини қўшимча қилди, зеро аёл давлат ходими лавозимда 2 йилдан ортиқ ишламоқчи эмасди.
Манбага кўра, Анна Калинчук Львов вилоятида таваллуд топган, Миллий Острог академиясини тамомлаган, шу кунга қадар Козаченконинг ёрдамчиси сифатида фаолият олиб борган.
Мавзуга оид
17:21
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026