Жаҳон | 15:28 / 24.11.2016
5439
1 дақиқада ўқилади

Туркия 3 нафар ҳарбийси ўлимида Сурияни айблади

Фото: Anadolu

Туркия бош штаби Суриянинг Ал-Боб туманида 3 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини тасдиқлади. Anadolu хабарига кўра, улар Сурия ҳарбий ҳаво кучлари авиазарбаси туфайли ҳаётдан кўз юмишган.

“Фрот қалқони” операцияси доирасида 24 ноябрь куни тахминий маълумотлар қараганда, Сурия томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужуми оқибатида бизнинг 3 ҳарбий хизматчимиз ҳалок бўлди ва 10 нафари жароҳат олди. Улардан бирининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда”, - дейилган маҳкама баёнотида.

Унда қўшимча қилинишича, жабрланганлар дарҳол ҳарбий ҳаракатлардан четроққа кўчирилган.

Аввалроқ, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ал-Боб шаҳри ИШИД террорчилик ташкилоти жангчиларидан озод қилингач, турк ҳарбийлари ва мухолиф Сурия Озодлик армияси Манбиж шаҳрига ҳужум бошлаши ҳақида маълум қилган.
 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид